Александр Волкановски: "Кечирасиз, дўстим, камар меники бўлади"
- 21-феврал 2025, 17:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Александр Волкановски (26-4) бразилиялик Диего Лопес(26-6)га қарши жанг ҳақида гапирди.
“Диего, сизда чемпионлик учун курашиш имконияти борлигидан хурсандман, бироқ мен ҳеч қаерга кетганим йўқ. Кечирасиз, дўстим, камар меники бўлади” — деб ёзди австралиялик ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Волкановски ва Лопес "UFC 314" турнирида ярим енгил вазндаги вакант камари учун ўзаро жанг қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ