Алекс Перрейра грэпплингда Хамзат Чимаев билан куч синашмоқчи
- 13-ноябр 2025, 11:09
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим оғир вазнда (93 кг) UFC чемпиони Алекс Перрейра ўрта вазн тоифаси (84 кг) чемпиони Хамзат Чимаевга мурожаат қилди.
"Хамзат мен билан жанг қилмоқчи эканини айтди. Унга тўғридан-тўғри мурожаат этаман. Кел, сен билан грэпплингда куч синашамиз. Буни фақат битта шарт билан амалга оширамиз: мазкур баҳсдан келган ҳамма пул хайрияга йўналтирамиз", - деди бразилиялик ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Перрейра "UFC 320" турнирининг асосий жангида россиялик Магомед Анкалаевни техник нокаут билан мағлуб этиб, камарини қайтариб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ