SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Нефтчи
1 - 0
Бунедкор
НефтчиНефтчи
БунедкорБунедкор
Тугаган
1
0
Тугаган
Хорезм
2 - 2
Коканд-1912
ХорезмХорезм
Коканд-1912Коканд-1912
Тугаган
2
2
00:00
Портсмут
-
Ипсвич Таун
ПортсмутПортсмут
Ипсвич ТаунИпсвич Таун
00:00
00:00
Саутгемптон
-
Блэкберн Роверс
СаутгемптонСаутгемптон
Блэкберн РоверсБлэкберн Роверс
00:00
23:00
Аль-Шабаб
-
Аль-Кадсия
Аль-ШабабАль-Шабаб
Аль-КадсияАль-Кадсия
23:00
23:00
Аль-Иттихад
-
Аль Вахда
Аль-ИттихадАль-Иттихад
Аль ВахдаАль Вахда
23:00
Тугаган
Трактор Сази
0 - 3
Шабаб Аль Ахли Дубай
Трактор СазиТрактор Сази
Шабаб Аль Ахли ДубайШабаб Аль Ахли Дубай
Тугаган
0
3
00:00
Ливерпуль
-
Пари Сен-Жермен
ЛиверпульЛиверпуль
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен
00:00
00:00
Атлетико Мадрид
-
ФК Барселона
Атлетико МадридАтлетико Мадрид
ФК БарселонаФК Барселона
00:00
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ШахматBilolbek Imomov
Меноркада ғалати ҳолат: Абсаттарнинг натижаси нега ҳисобланмади?
  • Бугун, 12:25
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Отабек Нарзуллаев: "Ўзбекистон чемпионатини кимлардир енгил деб ўйлайди, чемпионатимиз кучайган пайти"
  • Бугун, 10:04
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Тимур Кападзе: "Норчаев ҳам қайтса, мен учун танлов янада мушкуллашади"
  • 13-апрел, 11:20
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!Футбол
  • 13-апрел, 07:11
  • 0
АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!
“ЖЧ-2026”да Италия Осиё вакили ўрнига иштирок этиши мумкинФутбол
  • 13-апрел, 00:46
  • 0
“ЖЧ-2026”да Италия Осиё вакили ўрнига иштирок этиши мумкин
Суперлига. Бугун 7-турнинг учта ўйини бўлиб ўтадиФутбол
  • 13-апрел, 03:52
  • 0
Суперлига. Бугун 7-турнинг учта ўйини бўлиб ўтади
Расман! Самвел Бабаян ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилдиФутбол
  • 13-апрел, 17:13
  • 1
Расман! Самвел Бабаян ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилди
Роналду бўлди, футболни тугат!Футбол
  • 13-апрел, 07:01
  • 0
Роналду бўлди, футболни тугат!

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Акмал Шораҳмедов - терма жамоамизга ким етишмаслиги, Саудияни ютишимизга ишонаётгани, кучли ва кучсиз жиҳатларимиз ҳақида
  • #Вадим Абрамов
  • #Акмал Шораҳмедов
  • #Ўзбекистон МТЖ

Акмал Шораҳмедов - терма жамоамизга ким етишмаслиги, Саудияни ютишимизга ишонаётгани, кучли ва кучсиз жиҳатларимиз ҳақида

  • 7-июн 2021, 17:10
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 5
  • Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг расмий ўйинларини ҳам соғингандик. Мана, ўша кунлар келди ва бугун вакилларимиз Сингапурга қарши майдонга тушишади.

Шунингдек, бизни олдинда Яман ҳамда Саудия Арабистонига қарши беллашувларимиз ҳам бор. Ҳамма эса саудияликларга қарши ўйинни катта қизиқиш билан кутаётгани сир эмас. Бу борада футболимиз мутахассислари ҳам ўз фикрларини билдиришяпти.

Бугунги кунда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамизнинг собиқ футболчиси – Акмал Шораҳмедов sports.uz мухбирининг терма жамоамизга доир саволларига жавоб қайтарди.

- Вадим Абрамовни Саудия Арабистонига олиб кетган таркиби бўйича фикрингиз қандай ёки кимнидир четда қолдирди, деб ўйлайсизми?

- Вадим Абрамов таркибга жалб қилган барча футболчилар яхши савияда, мураббийнинг танловларига қўшиламан. Фақатгина Фаррух Сайфиевни ташлаб кетганини нотўғри, деб ўйлайман. Чунки у охирги икки йилда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам, бошқа мусобақаларда ҳам яхши ўйнаяпти. Шу билан бирга Сайфиевнинг жисмоний тайёргарлиги ва ўйини бўйича жамоасида энг кучлиси бўлса керак. Жалолиддин Машарипов билан ҳам у бир қанотда жуда яхши тандем сифатида ўйнай олади. Албатта, таркибга кимни жалб қилишни мураббий ҳал қилади. Мен фақат шахсий фикримни айтяпман. Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам ёмон ўйинчи эмас. Аммо Фаррух Сайфиев каби у катта ҳажмдаги ишни бажара олмайди, деб ўйлайман.

акмал3

- Айтинг-чи, Саудия Арабистонини ютиш учун нима қилиш керак?

- Саудия Арабистони ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Бизнинг ҳозирги таркибимиз билан ғалабага эришса бўлади, ютади, деб ўйлаяпман. Фақат ўйин бошида, айтайлик 15-20 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Жисмоний жиҳатдан уларга қараганда кучлироқмиз, деб ҳисоблайман. Учрашув охирларида гол уриб кетишимиз мумкин. Таркибимизга қарасак, барибир жисмоний томондан кучли футболчилар йиғилган. Менимча, иккинчи таймда терма жамоамиз яхшироқ ўйин кўрсатади ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритсак керак.

- Шахсан сизда терма жамоамизнинг муҳим ўйинлари олдидан қандай хавотир бор?

- Хавотир ҳар доим бўлади. Биринчи навбатда Сингапур билан Яманни ютиб олишимиз лозим. Бу – футболда, баъзи пайтларда оддий рақибга қарши ҳам очко йўқотиб қўйиш мумкин. Ҳозир Саудияни ўйлаб туриб олдимиздаги ўйинларда очко йўқотадиган бўлсак, ҳаммаси расво бўлади. Аввало, икки учрашувни жароҳатларсиз ўтказиб, ғалабаларга эришиб, кейин Саудияга қарши баҳс ҳақида ўйлашимиз лозим. Мабодо, унгача ютқазиб, кейин Саудия Арабистонини ютсак унда мақсадга эриша олмаймиз.

акмал_5

- Нима деб ўйлайсиз, Абрамов қайсар мураббийми?

- Абрамов ўз фикрига эга бўлган, кичик пас орқали ўйнайдиган мураббий. Барибир марказий ҳимоямизда бўй жиҳатидан пастроқ футболчилар тўп суряпти. Олдин Анзур Исмоилов бор эди, у бўйдор ҳимоячи. Марказий ҳимояда айнан унга ўхшаган бўйи баланд ўйинчи бўлиши керак. Эрон, Австралия, Корея сингари кучли рақиблар билан ўйнаганда улар стандарт вазиятларда кўпинча бош билан дарвозамизга гол уриб кетишади. Мураббийимиз футболчиларни ҳаддан ортиқ техникасига аҳамият қаратиб юборади. Европада кучли клубларни кўрсангиз ҳам ҳеч бўлмаганда битта бўйи баланд ҳимоячиси бўлади.

- Терма жамоамизда асосан қайси футболчимиздан кўпроқ умид қиляпсиз?

- Терма жамоамизда ҳозирги пайтда энг зўр формадаги футболчилар – Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров ва албатта Элдор Шомуродов. Қолганлар ҳам ёмон формада эмас. Одил Аҳмедов ҳар қандай спорт формасида ҳам жамоага фойда келтира олади. Бизда ҳали Одилнинг ўрнини босадиган ўйинчи тайёр эмас. У бизга катта ёрдам беради деб ўйлайман. Ҳожимат Эркиновни ҳам захирадан майдонга тушиши сюрприз бўлади. Чунки ҳали терма жамоалар унинг қандай кучга эгалигини билишмайди. Бу футболчининг тезкорлиги ҳам жамоамизга ёрдам беради, деб ҳисоблайман.

акмал2_2

- Энг кучли ва заиф нуқталаримизни айта оласизми?

- Энг кучли тарафамиз – ярим ҳимоя ва ҳужумкор ярим ҳимоячиларимизни айта оламан. Энг кучсиз жиҳатимиз?! Барибир ҳимояда бўйдор футболчиларимиз бўлса яхши бўларди. Лекин ҳозиргилари ҳам чакки эмас. Дунё футболини кўрсангиз, стандарт вазиятлар кўп нарсани ҳал қилаётганини кўриш мумкин. Терма жамоамизда эса футболчилар бўй жиҳатидан кичиклашиб қолишди. Ҳозирги футболда жисмоний томондан яхши кўрсатгичлар ҳам кўп нарсани ҳал қиляпти.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ