
- #Ўзбекистон
- #CAFA
- #Тожикистон
- #Узбекистон терма жамоаси
- #Ўзбекистон МТЖ
- #Аббосбек Файзуллаев
- #CAFA Nation's Cup
Ажойиб натижа! Аббос Файзуллаев терма жамоадаги дебют голини урди
- 17-июн 2023, 22:15
- 0
- Футбол
Айни дақиқаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nation's Cup" турнири доирасида Тожикистон термаси билан куч синашяпти. Беллашувда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
Аҳамиятлиси, 72-дақиқада гол урган Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоадаги илк голини уришга муваффақ бўлди. У дастлабки турда Уммонга қарши дебютини ўтказган эди.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 20 июнь куни мусобақа финалида Эрон терма жамоаси билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ