АГМК 2 карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда кубок соҳиби билан янги шартнома имзолади
- 25-январ 2021, 21:01
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев билан ўртадаги шартнома узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Универсал футболчи, майдон маркази ва ҳимоя марказида ҳам ўйнаш қобилиятига эга бўлган маҳоратли тўп устаси Дилшод Жўраев жамоа шарафини янги мавсумда ҳам ҳимоя қилади. Клуб ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.
Дилшод Жўраев футболчилик фаолиятида икки карра Ўзбекистон чемпиони (2011, 2013) ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби (2012, 2013) ҳисобланади.
.jpg?1611590468850)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ