Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Махрез бошчилигидаги Жазоирни мағлуб этган ҳолда, ярим финалга йўл олди
- 10-январ, 23:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубоги чорак финалнинг навбатдаги учрашувида Нигерия терма жамоаси Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Жамоани ушбу босқичда Марокаш терма жамоаси кутиб турибди.
Бугунги баҳснинг 47-дақиқасида Виктор Осимхен, 57-дақиқаcида эса Акор Адамс рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, Нигерия плей-офф босқичида Мозамбикни 4:0 ҳисобида енгган эди. Жазоир эса Конгони минимал ҳисобда мағлуб этиб, бу босқичга етиб келганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ