Африка Миллатлар кубоги. Марокаш Камерунни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди
- 10-январ, 02:03
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубогининг чорак финалидан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. Марокаш терма жамоаси бу босқичда Камерун билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида "Реал Мадрид" ҳужумчиси Браим Диас ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 74-дақиқада эса Исмаэль Сайбари жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, Марокаш терма жамоаси ярим финал босқичида Жазоир - Нигерия ғолиби билан тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ