
"Adu-Dhabi Chess Festival". Вакилларимиз турнирда қандай иштирок этяпти?
- 19-август 2024, 00:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Шахмат
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Ўттизинчи Абу Даби Халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтмоқда. 14 август куни старт олган мусобақада юртимиз шарафини жами 32 нафар шахматчи ҳимоя қилмоқда.
![]()
Мукофот жамғармаси жами 104 минг 50 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда 250 дан ортиқ шахматчи "Mastersс", "Open А", "Open B" ҳамда "Juniors" гуруҳларида беллашмоқдалар.
"Masters" турнирида 3-тур баҳслари якунланиш арафасида. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур гуруҳда ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев ҳозирча 3 очко билан 150 нафар шахматчи орасида пешқадамлик қилиб турибди.
3-турда вакилларимиз қайд этган натижалар:
Жавоҳир Синдаров 1 – 0 Алберто Барп (Италия)
Саидакбар Сайдалиев 0 – 1 Аранвинҳ (Ҳиндистон)
Нодирбек Якуббоев 1 – 0 Ҳарикришнан (Ҳиндистон)
Ҳумоюн Бегмуродов 0 – 1 Ягиз Каан (Туркия)
Муҳаммадзоҳид Суяров 0 – 1 Жани Кушал (Ҳиндистон)
Шамсиддин Воҳидов 0 – 1 Ажай Сантош (Ҳиндистон)
Муҳиддин Мадаминов 0 – 1 Ҳари Мадҳаван (Ҳиндистон)
Баҳром Баҳриллаев 1 – 0 Хоса Габриэль Кардосо (Колумбия)

11. Баҳром Баҳриллаев - 2,5
20. Жавоҳир Синдаров - 2,5
30. Абдималик Абдусаломов - 2
48. Ортиқ Ниғматов - 2
72. Шамсиддин Воҳидов - 2
89. Афруза Ҳамдамова - 1,5
92. Муҳаммадзоҳид Суяров - 1,5
97. Ҳумоюн Бекмуратов - 1,5
103. Саидакбар Сайдалиев - 1,5
Маълумот учун, шахматнинг блиц йўналиши бўйича баҳслар якунига етди. 150 шахматчи иштирок этган бу йўналишда Жавоҳир Синдаров 8.5 балл билан 7-ўринни банд этди. Эътиборли томони шундаки, қўшни Тожикистон Фарруҳ Аманатов 9.5 балл билан блиц йўналиши ғолибига айланди.
Вакилларимиз тўплаган баллар ва жадвалдаги ўрни билан ҳам танишинг:
...
7. Жавоҳир Синдаров - 8,5;
9. Абдималик Абдусалимов - 8,5;
13. Шамсиддин Воҳидов - 8;
33. Муҳиддин Мадаминов - 7,5;
40. Саидакбар Сайдалиев - 7,5;
44. Нодирбек Якуббоев - 7;
46. Ортиқ Ниғматов - 7;
74. Шамсиддин Саййид Усмон - 6,5;
87. Афруза Ҳамдамова - 6,5.

Бундан ташқари, блиц U-16 баҳсларида ҳам бир қатор ҳамюртларимиз дона сурди. Жумладан, Ҳумоюн Бегмуратов 9 балл билан ушбу йўналишда 4-ўринни банд этди. 1-ўрин эса 10 балл тўплаган ҳиндистонлик Асват томонидан эгалланди.
Вакилларимиз тўплаган баллар ва жадвалдаги ўрни билан ҳам танишинг:
...
6. Акобирхон Сайдалиев - 9 балл;
18. Баҳром Баҳриллаев - 8;
27. Акбар Якуббоев - 7.5;
28. Беҳруз Қудратов - 7.5;
29. Икромжон Ҳалилов - 7.5;
42. Нилуфархон Имомқўзиева - 7;
69. Асилбек Абдулазизов - 7;
71. Усмонхон Тоҳиржонов 7;
139. Асабдек Абдулазизов - 6;
Ўз навбатида блиц йўналиши ғолиби 2000 АҚШ долларига эга чиқса, блиц U-16'да зафар қучган ёш шахматчи 700 АҚШ долларини қўлга киритади.
"Open A" йўналишида ҳозирча 3 тур ортда қолган (3/9) бўлиб, унда 3 очкога эга Мандар Прадип пешқадамлик қилмоқда. Бу ерда ҳозирча вакилларимизнинг натижалари мақтовга арзигулик эмас.
....
38. Нилуфархон Имомқўзиева - 2;
82. Акобирхон Сайдалиев - 2;
88. Шамсиддин Саййид Усмон - 2;
99. Шаҳноза Сабирова - 1,5;
101. Мумтозбегим Мансурова - 1,5;
102. Икромжон Ҳалилов - 1,5;
"Open B". Мазкур гуруҳда (3/9) вакилларимиз пешқадамлар орасида. Жумладан, 3 нафар шахматчимиз пешқадам билан бир хил очко тўплаган.
...
5. Беҳруз Қудратов - 3 балл;
8. Аржин Муқумов - балл;
13. Анвар Якуббоев - 3 балл;
29. Худоёр Мараимов - 2.5;
62. Муродбек Искандаров - 2;
80. Азизжон Абдукаримов - 2 балл;
83. Асилбек Абдулазизов - 2 балл;
112. Усмонхон Тоҳиржонов - 2 балл;
142. Асадбек Абдулазизов - 1.5 балл.
Ушбу турнирнинг яна бир ўзига хослиги унда оилавий жамоалар ҳам иштирок эта олгани бўлди. Оилавий баҳсларда жами 4 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган Шарма жамоаси 1-ўринни банд этди.
2-ўрин Ўзбекистондан келган Якуббоев жамоасига насиб қилди. Бундан ташқари яна бир нечта жамоаларимиз ҳам "Families group"да муносиб иштирок этди.
...
23. Коканд;
27. Абдулазизов;
42. Тоҳиржонов.