
А Серияда навбатдаги истеъфо юз бериши мумкин
- 6-январ 2021, 22:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Парма” яқин соатлар ичида бош мураббий Фабио Ливерани ўз лавозимидан озод этади. Бу ҳақда Sky Sport хабар тарқатмоқда.
Бугун “Парма” А Сериянинг 16-турида “Аталанта”га (0:3) йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Кетма-кет 4 та мағлубиятдан сўнг “Парма” мусобақа жадвалида 17-ўринга тушиб кетди.
Маълумотларга қараганда, Фабио Ливерани ўрнига жамоа раҳбарияти 2 та номзодни кўриб чиқмоқда. Булар: Роберто Д’Аверса ва Паулу Соуза.
“Парма” Италия чемпионатидаги навбатдаги баҳсини 10 январь куни “Лацио”га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ