А Серияда "Наполи"ни ютадиган жамоа топилмаяпти
- 8-ноябр 2021, 08:35
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган баҳсда "Наполи" "Верона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, неаполликларнинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 21тага етди. Охирги марта "адзуррилар" 7 апрель куни сафарда "Ювентус"га мағлуб бўлганди.
Лучано Спалетти шогирдлари 12-турдан сўнг 10та ғалаба ва 2 дуранг қайд этган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Наполи"ни олдинда "Интер"га қарши ўйин кутмоқда. Баҳс 21 ноябрь куни Миланда бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ