А Серия. "Ювентус" қийинчиликсиз "Парма"ни мағлуб этди
- 2-феврал, 03:22
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 23-тури доирасида "Парма" ўз уйида "Ювентус" жамоасини қабул қилди. Учрашув 4:1 ҳисобида туринликлар фойдасига ҳал бўлди.
Дастлаб, ўйиннинг 15-дақиқасида Бремер ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Маккенни орадаги фарқни иккитага оширди. 51-дақиқада эса мезбонлар футболчиси Камбьясо ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Аммо ушбу голдан сўнг Бремер яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Девид ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, Лучано Спаллетти шогирдларининг очколари 45 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Серия А
vs
Juventus won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ