
А Серия. Шомуродов ассист қайд этган баҳсда "Кальяри" "Аталанта"дан ғалабани тортиб олди
- 7-апрел 2024, 22:55
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Аталанта" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Майдон эгалари сафида голларга Аугелло ва Виола муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Скамакка номига қайд этилди.
Легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасининг биринчи голига ассистентлик вазифасини бажариб берди.
Шу тариқа, Раньери шогирдлари ўз уйида камбек амалга ошириб, 3 очкони қўлга киритди. Айни вақтда Шомуродов жамоаси 30 очко билан 13-поғонани банд этиб турибди.
Серия А
vs
Cagliari won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ