А Серия. "Рома" ишончли ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмади
- 26-май 2025, 01:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг сўнгги туридан ўрин олган "Торино" - "Рома" иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли ва интригага бой кечган учрашувда римликлар ишончли ҳисобда муваффақиятга эришди (0:2). Ўйиннинг 18-дақиқасида Паредес кучли зарба билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида эса Салимакерс орадаги фарқни 2 тага етказиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалаба ҳам римликларни турнир жадвалида кучли тўртликка киришга ёрдам бера олмади. Шунингдек, бу турда "Ювентус" ҳам қийинчлик билан 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 72 дақиқа ҳаракат қилди.
Серия А
vs
Roma won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ