А Серия. Пешқадам "Милан" очко йўқотди
- 14-декабр 2025, 19:12
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 15-туридан ўрин олган "Милан" — "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди — 2:2.
Дастлаб, меҳмонлар сафида ўйнаётган Коне 13-дақиқада ҳисобни очди. Шундан сўнг "россонерилар" аъзоси Бартезаги 34 ва 47-дақиқаларда гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 77-дақиқада Лаурьенте ҳисобни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдларининг очколари сони 32 тага етди ва "Милан" турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Агар "Наполи" ушбу турда ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин.
Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ