А Серия. "Наполи" "Рома" майдонидан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтди
- 1-декабр 2025, 02:42
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 13-туридан ўрин олган марказий беллашув ўз ниҳоясига етди.
Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги "Рома" ўз майдонида Антонио Контенинг "Наполи"сини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдаги ягона гол эса 36-дақиқада Давид Нерес томонидан киритилди.
Маълумот ўрнида, неаполликлар ушбу ғалаба орқали очколар сонини 28 тага етказиб олиб, 2-ўринга чиқиб олди. "Рома" эса 27 очко билан 4-ўринга тушди. 3-ўриндаги "Интер" жамоасида ҳам 27 очко мавжуд.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ