А Серия. "Наполи" ўз уйида "Атaланта"ни мағлуб қилган бўлса, "Ювентус" қуйи пағонадаги жамоа билан дуранг ўйнади
- 23-ноябр 2025, 02:52
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 12-туридан ўрин "Наполи" —"Аталанта" жамоалари ўртасидаги баҳс 3:1 ҳисобида Антонио Конте шогирдларининг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан кейин неаполликларнинг очколари 25 тага етди ва улар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Турнинг яна бир ўйинида эса "Ювентус" меҳмонда "Фиорентина" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Туринликлар 20 очко билан жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ