А Серия. "Наполи" камбэк амалга ошириб, 3 очкони қўлга киритди
- 5-октябр 2025, 23:15
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 6-турида "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, 34-дақиқада меҳмонлар футболчиси Экатор ҳисобни очди. Аммо иккинчи таймда майдон эгалари устунликни қўлга олди. 57-дақиқада Ангисса рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди ва ўйиндаги мувозанатни тиклади. 75-дақиқада эса ҳужумчи Хойлунд жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1.
Ушбу ғалабадан сўнг, Антонио Конте шогирдларининг жамғарган очколари сони 15 тага етди. Айни пайтда неаполликлар "Рома" клуби билан бир хил очко тўплаган ҳолда турнир пешқадами ҳисобланади.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ