А Серия. "Милан" 1 киши кам бўлиб марказий тўқнашувда "Наполи"ни енгди
- 29-сентябр 2025, 01:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 6-туридаги яна бир марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.
Массимилиано Аллегри бошқарувидаги "Милан" клуби ўз уйида Антонио Контенинг "Наполи"сини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, беллашувнинг 3-дақиқасидаёқ Салемакерс ҳисобни очди. 31-дақиқага келиб эса Кристиан Пулишич орадаги фарқни 2 тага етказди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида "Манчестер Сити"нинг собиқ сардори Кевин де Брюйне 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, неапполиклар иккинчи голни уришга улгурмади ва мағлуб бўлди. Шунингдек, ўйиннинг 57-дақиқасида Первис Эступиньян қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.
Серия А
vs
Milan won after full-time.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ