А Серия. Марказий ўйинда "Лацио" "Рома"дан устун келди. Шомуродов захирадан қўшилди
- 26-сентябр 2021, 22:55
- 3
- Футбол
Италия А Серияси 20-тур марказий учрашуви якунланди. Рим дербисида майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Андерсоннинг узатмасидан сўнг Сергей-Милинкович Савич ҳисобни очишга эришди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Педро орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди. Бўлим якунланига яқин Ибанес ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи таймни Сарри шогирдлари фаол бошлади. 61-дақиқада бу ўз самарасини берди. Иммобиленинг пасидан сўнг Андерсон ҳисобни ишончли кўринишга келириб қўйди. "Бўрилар"нинг баҳсдаги иккинчи голини Верету пенальтидан киритди.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада Стефан Эл-Шаарави ўрнига тушди.
{game}3657058{/game}
{online}3657058{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ