А Серия. "Интер" даҳшатли камбэк амалга ошириб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 24-январ, 02:48
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 22-турнинг илк баҳсида "Интер" ўз майдонида "Пиза"ни қабул қилиб, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Миланликлар супер камбэк амалга оширган ҳолда, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, Стефано Морео 11 ва 23-дақиқаларда голлар уриб, дублни расмийлаштирган эди. Лекин Пётр Зелиньский (39), Лаутаро Мартинес (41), Франческо Пио Эспозито (45+2), Федерико Димарко (82), Анж-Йоан Бонни (86) ва Генрих Гамлетович Мхитарян (90+3) гол уриб, жамоасига йирик ғалабани тақдим этди.
Маълумот учун, "Интер" ушбу беллашувдаги ғалабаси орқали очколар сонини 52 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги "Милан" билан фарқни 6 тагача ошириб олди. Аллегри шогирдлари бу турдаги ўз ўйинини энди ўтказади.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ