
А серия. Бир киши кам ўйнаган "Милан" сафарда ғалаба қозонди
- 11-сентябр 2022, 01:43
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Италия А серияси 6-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Милан" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган беллашувда "россонерилар" сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлид - 2:1.
Ўйиндаги ҳисоб айнан миланликлар томонидан очилди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Мессиас Жуниор гол уриб, жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса Филип Журичич таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтиб, Жиру пенальтидан гол урди ва бу Пиоли шогирдларига 3 очко тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимнинг бошида Рафаэль Леау иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилган эди.
{game}3919451{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ