А Серия 24-тур марказий баҳсини тўпурар футболчи ўтказиб юборади
- 26-феврал 2021, 16:15
- 0
- Футбол
"Рома" форварди Эдин Жеко Европа Лигаси жавоб учрашуви "Брага"га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олди.
Football Italia нашри маълумотига кўра, босниялик Италия чемпионати 24-тури доирасида "Милан"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Жеко "Рома" сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритиб, иккита голли узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ