
Ясмина Каримжонова ярим финал учун ўйнайди
- 9-ноябр 2018, 14:01
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўсмирлар ва қизлар ўртасида "KAZZINC Open – 2018" турнири ўтказилмоқда.
Ушбу мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсларининг иккинчи даврасида ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова россиялик Вероника Соловевага қарши кортга чиқди.
Ясминанинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда ёш теннисчимиз рақибини 6:0, 6:3 ҳисобида таслим қилди ва чорак финалга чиқди.
Энди у ярим финал учун ўтадиган баҳсда россиялик Алина Лебедева билан рақобатлашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ