"Тоттенхэм" "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилиши мумкин
- 3-июл 2018, 12:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Реал"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер режаларидан бирини барбод қилиши мумкин.
Гап шундаки “шпорлар” мавсумни “Порту” сафида ижара асосида ўтказган, аслида эса “Ривер Плейт”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Хуан Кинтерога жиддий қизиқиб қолишди. Таъкидлаш керакки, 25 ёшли колумбиялик футболчини шахсан жамоа устози Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”да кўрмоқчи.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳам Колумбия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ