Таэквондо: Светлана Осипова ҳам ярим финалда
- 21-август 2018, 11:41
- Bahodir
- 0
- Осиё Ўйинлари
Осиё ўйинларининг учинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
Бугунги кун дастуридан ўрин олган таэквондо баҳсларида ҳамюртимиз Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасидаги ярим финал босқичи босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Хусусан, ҳамюртимиз дастлаб, нимчорак финал босқичида Эрон вакиласи Заҳро Пурисмоилқаранини 6:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда камбоджалик Севмей Сорндан устун келди.
Энди вакиламиз финал олдидан қозоғистонлик Дениз Кансел тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ