
Стэн Вавринка илк рақибини енгди
- 12-феврал 2019, 08:38
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Швейцариялик Стэн Вавринка Голландияда Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган мусобақани ғалаба билан бошлади.
Стэн Роттердам шаҳрида ўтаётган турнирининг биринчи даврасида франциялик Бенуа Пэрни 7:6, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
Энди Вавринки "АBN AMRO World Tennis Tournament" турнирида германиялик Филипп Кольшрайбер, ёки канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ