Сергей Лушчан: Энг муҳим вазифани уддаладик
- 9-ноябр 2018, 21:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бундан бироз аввал якунига етган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Умуман олганда, бугун режаларимиз иш берди. Бугун қийин ўйин бўлишини билар эдик. Шу сабабдан ўйинни ҳимоядан қурдик. Қарши ҳужумларда рақибни жазолашга уриндик. Якунда муҳим 3 очкони қўлга кирита олдик. Айни пайтдаги энг муҳим вазифамизни уддаладик. Энди қолган 2 та учрашувга ҳам бор куч-ғайратни ишга солиб тайёргарлик кўрамиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ