
Писарро бешинчи марта "Вердер" футболчисига айланди
- 29-июл 2018, 16:15
- Shahobiddin
- 0
- Футбол
"Вердер" клуби Клаудио Писарро билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ўйинчи октябр ойида 40 ёшга тўлади ва немис жамоаси билан бир йиллик келишувга имзо чекган.
Перулик футболчи 2018/19 мавсум фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилди. Бремен клуби раҳбарияти футболчининг тажрибаси ёш ўйинчиларга ўрнак бўлишига умид қилмоқда.
Писарро "Вердер" сафида 1991- 2001, 2008-2009, 2012-2015 ва 2015-2017 йилларда тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ