
Осиё ўйинлари. Каноэчи қизларимиз кумуш медални қўлга киритишди
- 30-август 2018, 06:45
- Shahzod
- 0
- Осиё Ўйинлари
Мусобақанинг каноэда эшкак эшиш спорт турида ҳам баҳслар қизғин паллага кирди. Аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.
Улар хитойлик рақибларидан 3,6 сония ортда қолишди ва 2:06.160 натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ