
Ўртоқлик ўйини. Швейцария Қатарга имкониятни бой берди
- 15-ноябр 2018, 01:10
- Shahzod
- 0
- Футбол
Лугано шаҳридаги "Корнаредо" стадионида кечган беллашув қитъадошларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Учрашувдаги ягона гол 86-дақиқада Акром Афиф томонидан киритилди. Маълумот учун, Швейцария ўзининг навбатдаги учрашувини 18 ноябр куни Миллатлар лигаси 6-тури доирасида Бельгияга қарши ўтказади.
Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Қатар эса 19 ноябр санасида Исландия билан куч синашади. Мазкур ўйин Бельгиянинг Эйпен шаҳридаги "Кервег" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
{game}2752185{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ