
Олимжон Набиев дўстини чорак финалга олиб чиқди
- 20-июн 2018, 16:50
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Халқаро теннис федерацияси томонидан Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтаётган теннис турнирининг жуфтлик баҳсларида вакилларимиз чорак финалга чиқди.
Мусобақанинг илк босқичида ўзбекистонлик теннисчилар тандеми – Олимжон Набиев ва Абдураҳмон Саидмуҳаммедов ҳиндистонлик Мадвин Камат ва умидли спортчимиз Бегзод Расаматовни 0:6, 6:4, 10:4 ҳисобида таслим қилди.
Энди Олимжон ва Абдураҳмон жуфтлини чорак финалда россиялик Егор Агафаров ва қозоғистонлик Достанбек Ташбулатовга қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ