
Нурсултон Рўзибоев чемпионлик камарини ҳимоя қилди
- 12-ноябр 2018, 19:21
- Shahobiddin
- 0
- Яккакурашлар
Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Нурсултон Рўзибоев (20-5-1) ўзининг навбатдаги жангини Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказди.
Ўрта вазн тоифасида WEF GLOBAL чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби ушбу ҳимоя жангда тажрибали енгилмас жангчи бразилиялик Маркос Соуза (7-0-0) билан куч синашди.
Муросасиз кечган жангда спортчимизнинг муддатидан олдин жангни якунлашга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Нурсултон чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ