
Моника Пуиг финал остонасига яқинлашмоқда
- 24-август 2018, 11:11
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Нью-Хейвен шаҳрида ўтаётган "Connecticut Open" турнирида чорак финал баҳслари давом этмоқда.
"Premier" туркумидаги мусобақанинг мазкур босқичида Пуэрто-Рико шарафини ҳимоя қилган Моника Пуиг франциялик Каролин Гарсияни 7:5, 1:6 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Пуиг ярим финалда испаниялик Карла Суарес-Наварро, ёки чехиялик Петра Квитова учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ