Мерганларимиз Ҳиндистонда Олимпиада йўлланмаси учун курашишади
- 29-январ 2019, 10:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бошқалар
Шу йилнинг 20-28 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Такъкидлаш керакки бу мусобақа Токио олимпиадасига лицензия беради.
Мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида спортчиларимиз кеча пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлигига қарашли спорт мажмуасида ўтказилаётган машғулотларда 6 нафар спортчи қатнашмоқда. Йиғин 19 февралга қадар давом этади. Ушбу ўқув-машғулот йиғинлари якунлангач спортчиларимиз Ҳиндистонга йўл оладилар.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ