Маурицио Сарри Европанинг айни дамдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди
- 2-сентябр 2018, 15:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Алонсонинг ўйини? Балким у айни дамда Европанинг энг кучли чап қанот ҳимоячисидир. У ажойиб жисмоний тайёргарликка эга ва ҳужумда ҳам жуда фаол. Лекин мен унинг ҳимоядаги ўйинини кучайтириши керак деб ўйлайман. Агар у буни ҳам ўзлаштира олса, у ҳолда аниқ дунёнинг энг кучли қанот ҳимоячисига айланади”, - дейди италиялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ