
Мария Шарапова қачон кортга чиқиши аниқ бўлди
- 12-январ 2019, 16:03
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларнинг бошланиш вақти аниқ бўлди. Бу ҳақда мусобақа сайти хабар бермоқда.
Мусобақанинг биринчи давра баҳсларидаги илк учрашувлар Тошкент вақти билан 5:00 да бошланади. Ушбу учрашувларнинг бири россиялик Мария Шарапова ҳамда британиялик Хэрриет Дарт ўртасида ўтади.
Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки кунида 8 нафар россиялик теннис маликалари кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ