Малком: Месси - футболдаги ўзга сайёралик
- 14-ноябр 2018, 23:21
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ёзда “Бордо”дан “Барселона”га кўчиб ўтган бразилиялик вингер Малком каталонияликлар сафидаги жамоадоши Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Месси жамоа манфаатлари ҳақида энг кўп қайғурадиган футболчи. Шу боис ҳам у сардор. Лео - футболдаги ўзга сайёралик”, - дейди Малком.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лиганинг 12та туридан сўнг 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ