
Легионерларимиз. Жанубий Кореядан дараклар
- 26-август 2018, 21:46
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ҳамюртларимиз Шохрух Гадоев ҳамда Санжар Турсуновлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" клуби ўз майдонида "Ансан Гринерз"ни қабул қилди.
Мазкур беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ҳар иккала юртдошимиз ўйинни асосий таркибда бошлади. Турсунов 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гадоев 83-дақиқада захирага олинди.
Бугунги ғалабадан сўнг "Тэджон Ситизен" жамғарган очколар сони 33 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.
К Лига-2. 25-тур
"Тэджон Ситизен" - "Ансан Гринерз" 1:0.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ