Куртуа дунёнинг энг зўр 3 та дарвозабони кимлигини айтди
- 30-ноябр 2018, 10:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа дунёнинг энг кучли 3 та посбонини санаб ўтди.
“Дунёнинг энг зўр 3 та дарвозабони? Тер Штеген, Алиссон ва Облак. Аммо, уларнинг ичида қайси бири энг зўри эканлигини билмайман. Қолаверса, ўзим ҳам яхши савиядаги дарвозабонман деб ўйлайман”, - дейди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли посбон Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ