Клозе унинг ЖЧлардаги рекордини Мбаппе йўққа чиқаришига ишонмоқда
- 22-июл 2018, 19:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
“Килиан – улкан техникага эга футболчи. У керак пайтда етарли совуққонлик, дриблинг ва тезлик намойиш эта олади. Мбаппе ҳақиқатдан ҳам Пелега ўхшайди. Менинг рекордимга келадиган бўлсак, бу француз уни йўққа чиқариши мумкин”, - дейди Клозе.
Эслатиб ўтамиз, Клозе жаҳон чемпионатлари тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 16та гол мавжуд. Мбаппе эса ўзининг дебют мундиалидаёқ 4та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ