Германиялик футболчилар ЖЧ-2018 вақтида тартибга риоя қилишмагани маълум бўлди
- 14-июл 2018, 12:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси аъзолари ЖЧ-2018 даврида тартибга риоя қилмаганлари маълум бўлди.
Хабарларга кўра амалдаги жаҳон чемпионлари тонггача PlayStation ўйнаб чиқишган. Шу сабаб Германия футбол иттифоқи вакиллари терма жамоа базасидаги Wi-Fi қурилмасини ўчиришга мажбур бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси якунда ўз гуруҳида сўнгги ўринда қолиб, мусобақани муддатидан аввал тарк этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ