
"Галатасарай" Дзюбага қизиқиш билдирмоқда
- 11-август 2018, 16:32
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
Туркиянинг "Галатасарай" клуби "Зенит"нинг хужумчиси Артём Дзюбага қизиқиш билдирмоқда.
Sporun Dibi нашрининг хабар беришича, туркияликлар ушбу трансферни амалга ошириш учун футболчининг отасини Стамбулга таклиф қилишган.
Айтиб ўтиш жоизки, Артем ЖЧ-2018дан сўнг Европа клубларининг қизиқишига сазовор бўлди. Мундиал доирасида Дзюба Россия терма жамоаси сафида 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 2та голли пасни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ