
Фирмино Европада ўйнайдиган энг яхши бразилиялик футболчи деб топилди
- 4-январ 2019, 01:29
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бу мукофот Европада тўп сурадиган бразилиялик энг яхши футболчи учун топширилади. 27 ёшли форвард бу борада ўтказилган сўровномада 21,79 % овоз тўплади ва "Реал" ҳимоячиси Марселони 20,51 % ни ортда қолдирди. ПСЖ етакчиси Неймар учун эса 18,67 % иштирокчилар овоз беришди.
Маълумот учун, Фирмино жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 20 баҳсда иштирок этди ва 7 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ