
Фернандо Вердаско чорак финалда Денис Истоминнинг аламини олади
- 7-феврал 2019, 22:26
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Испаниялик Фернандо Вердаско ва руминиялик Мариуш Копил София шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Фернандо биринчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи сетда ўйин тизгинини қўлдан чиқарди ва 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ испан теннисчиси учинчи сетда ўз ўйин услубини ўзгартириб, сўнгги сетни 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилид.
Шу тариқа "Sofia Open" мусобақасининг чорак финалига йўл олган Вердаско, ушбу босқичда италиялик Маттео Берреттини синовдан ўтказадиган бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ