Эмери эски танишини "Арсенал"да кўрмоқчи
- 23-январ 2019, 15:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Рома" спорт директори Рамон Мончини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Унга кўра “канонирлар” 50 ёшли испаниялик мутахассисни техник директор лавозимига таклиф қилишмоқчи.
Қайд этиш лозимки, Мончининг “Арсенал”га келишини жамоа бош мураббийи Унаи Эмери кўпроқ хоҳламоқда. Боиси, улар “Севилья”да бир неча йил бирга фаолият олиб боришган.
Маълумот учун, Мончи “Рома”да 2017 йилнинг апрелидан буён ишлаб келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ