Дзюба Черчесов Россия терма жамоасини ЖЧ-2018да қандай руҳлантирганини айтди
- 8-август 2018, 22:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба бош мураббий Станислав Черчесов ЖЧ-2018 даврида терма жамоа футболчиларини қандай руҳлантиргани ҳақида айтди.
“Мураббий Станислав Саламович Черчесов бизга шундай деди: Сизлар жанг майдонида олдинги қаторларда турган аскарлар кабидирсиз ва сизларга ишонадиганлар сони жуда кам. Майдонда фақат сизлар борсизлар, бошқа ҳеч ким.
Ушбу сўзлардан сўнг тушуниб етдикки, биз майдонни ё шараф билан, ё ҳақорат билан тарк этишимиз мумкин. Ўз навбатида биз футболчилар ҳам давлатимиз биздан фахрланишини истардик. Якунда эса сеҳрли турнир ва сеҳрли ҳиссиётларни бошдан кечирдик”, - дейди Дзюба.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ўз майдонида ўтказилган мундиалда чорак финалга қадар етиб бора олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ