"Челси" Куртуанинг нархини оширди
- 7-август 2018, 22:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти "Реал"га ўтиши айтилаётган дарвозабон Тибо Куртуанинг трансфер нархини оширди.
Унга кўра “аристократлар” 26 ёшли бельгиялик посбонни 40 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Таъкидлаш лозимки, бу дастлаб айтилганидан 15 миллионга кўп деганидир.
Эслатиб ўтамиз, “Челси”нинг ўзи эса 80 млн еврога “Атлетик” Бильбаодан Кепа Аррисабалагани харид қилишга яқин турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ