Асосий мазмунга ўтиш

Бухоролик ёш спортчиларга "Spark" автомобили топширилади

Shahzod
Изоҳлар: 0

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг кузида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўйинлар якунига кўра ўзбекистонлик ёш спортчилар томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир. Умумжамоа ҳисобида медаллар сифати бўйича 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгалладик.

Мазкур нуфузли мусобақада ғолиб чиққан бухоролик икки спортчига вилоят ҳокимлиги томонидан "Spark" автомобили топширилади. Булар бокс бўйича олтин медални қўлга киритган Абдумалик Халаков ва спорт курашлари  баҳсларида термамизга яна бир олтин медаль тақдим этган Умиджон Жалоловлардир.

Эслатиб ўтамиз, Миллий спорт мукофоти маросимида "Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси" йўналишида ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков тенгсиз бўлган эди.

Шунингдек яна кўплаб спортчиларга бошқа қимматбаҳо совринлар топширилиши режалаштирилган.

ro`yxat

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ