
"Барселона" Дембелени жазолади
- 13-декабр 2018, 19:53
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа машғулотларига икки соат кечикиб борганлиги ҳақида аввалроқ хабар бергандик. У бу вақт давомида ухлаётган бўлган.
Шундан сўнг клуб раҳбарияти 21 ёшли футболчини 200 минг еврога жаримага тортишга қарор қилди. "Кўк-анор ранглилар" ушбу ҳолат биринчи бор такрорланмаётганлигини инобатга олишган.
Илгарироқ, клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳамда бошқа футболчилар Дембеленинг интизоми борасида унга танбеҳ қилишган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ