
Абдумалик Халаков олимпиада чемпиони
- 18-октябр 2018, 21:55
- Shahzod
- 0
- Олимпизм
Аввалроқ, -56 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Абдумалик Халаков финал жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ҳамюртимиз ҳал қилувчи жангида украиналик Максим Халиничевга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги медаллари сони 15 тага етди. Айни пайтда ҳисобимизда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ